Элликқалъа туманининг туризм салоҳияти ўрганилди
Жорий йилнинг 29-март куни Пезидентимиз Ш.М.Мирзиёев раислигида мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектр йиғилишида масъулларга бир қатор вазифалар юклатилган эди.
Ана шу топшириқлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида, Президент Админстрацияси томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан туманларнинг туризм салоҳияти ўрганилди. Туризмга ихтисослашган қадимий ва навқирон Элликқалъа туманига ташриф буюрган ишчи гуруҳ аъзолари билан туман ҳокими С.С.Авезов Ақчакўл бўйида ташкил қилинаётган сайёҳлик зонасида учрашди ва бу ерда амалга оширилган ишлар билан таништирди ва туманнинг туризм салоҳиятини янада кенгайтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот бердилар. Қадим ва навқирон, кўплаб тарихий обидалари ва сўлим масканлари бўлган Элликқалъа туманининг туризм салоҳиятини янада кенгайтириш мақсадида бир қатор режалар тузилган ва бу ишлар амалга оширилмоқда.
Дархақиқат, Элликқалъа туманида туризмни янада ривожлантириш, хорижий сайёҳларни жалб қилиш борасида ана шундай кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу Ақчакўл бўйида қурилаётган сайёҳлик зонаси ҳам келгусида кўпгина сайёҳларни ва юртдошларимизнинг ҳам севимли манзилига айланади. Бу ерда бунинг учун ишлар олиб борилмоқда ва 1-босқичи шу йилнинг июн ойига якунланиб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг қадимий қалъаларидан ҳисобланган Аёзқалъа ва Тупроққалъа ҳам бўлишди.