«Қошқўра» маҳалла фуқаролар йиғинида ифторлик дастурҳони ташкил этилди.

«Қошқўра» маҳалла фуқаролар йиғинида ифторлик дастурҳони ташкил этилди.

Рамазон ойи нафақат ибодат, балки хайру саховат, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамловчи муборак ойдир.

Элликқалъа тумани «Қошқўра» маҳалла фуқаролар йиғинида рўзадор отахон ва онахонлар ҳамда эҳтиёжманд оила вакиллари учун ифторлик дастурҳони ташкил этилди.

Бундай ҳайрли тадбирларнинг ташкил этилиши рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган одамийлик, инсон шаънини улуғлаш, яхшилик ва меҳр-саховат , тинч ва осойишта ҳаётни қадрлаш, оила ва маҳаллаларда, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш каби эзгу фазилатларни ўзида намоён этади.

Перейти к содержимому