Ҳоким ва ёшлар учрашуви: ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди
Хабарингиз бор, туманимизнинг барча сектор ҳудудларида, маҳаллаларда ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадига қаратилган «Ҳоким ва ёшлар учрашуви»лари ўтказилиб келинмоқда.
Куни кеча ана шундай учрашувлардан бири Қирққизобод овул фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2023 йил 11 апрел куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, давлат ташкилот ва муассаса раҳбарларига эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгиланди. Учрашувда асосан 1-сектор ҳудудидаги 74 нафар туман ҳокимига бириктирилган ёшлар иштирок қилиб, ўз муаммо ва мурожаат, таклифлари билан иштирок қилди.
Қўйилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Даволаниш,субсидия ва имтиёзли кредит олиш ва ишга жойлашиш истагидаги ёшлар уларнинг мурожаатлари билан тиббиёт соҳаси ҳодимлари,банк ва бандлик мутасаддилари махсус шуғулланиши юзасидан кўрсатма берилди.
Жумладан, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни ишга жойлаштириш, мавжуд масалалар юзасидан ҳуқуқий томонлама ёрдам бериш, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган ёшларга ёрдам кўрсатиш, муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби масалалар бўйича мурожаатлар эшитилиб, жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. Шунингдек, туман ҳокими бириктирилган ёшлар ичида чет мамлакатларга бориб ишлаб келаётган ёшлар билан самимий суҳбатлашди. уларга туманимиздан иш билан таъминланиши бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берди