“Халқ Конституцияси билан ҳалқчил давлат сари”

“Халқ Конституцияси билан ҳалқчил давлат сари”

Бугун Элликқалъа туманида Республика тарғиботчилар гуруҳи аъзолари иштирокида , “Халқ Конституцияси билан ҳалқчил давлат сари” шиори остида Маънавий ва маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Тарғибот тадбирлари туман ҳокимлигида меҳмонларни юқори савияда кутиб олиш билан бошланди. Тадбир аввалида туманда ташкил қилинган “Янги Ўзбекистонда – янги қадамлар” мавзусида расмлар ва ҳунармандлар томонидан ташкил қилинган кўргазма билан танишдилар.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил қилинган ушбу тадбир дастлаб Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими С. Авезов, тарғибот гуруҳи аъзолари, Наим Ниёзов – “Маърифат” тарғиботчилар жамияти бўлим бошлиғи,Феруза Акрамова – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университути профессори, Рахимбой Жуманиёзов – “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш мухандислари институти” миллий тадқиқот университети профессори ва тумандаги фаол аҳоли вакиллари иштирок қилдилар.

Перейти к содержимому