Дастлабки маълумотларга асосан жорий йилнинг январ-март ойларида Элликқалъа туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 140.3 млрд.сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 101,6 % ни ташкил этди.
Ҳисобот чорагида 53,2 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2022 йил январ-март ойига нисбатан 128,4 фоизни ташкил этди.
Қурилиш соҳасида 2023 йил январ–март ойларида 66,0 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2022 йилнинг январ–март ойларига нисбатан 107.0 фоизни ташкил этди.
2023 йил январ-март ойларида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми миллий валютада 122,4 млрд. сўмни ёки 2022 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 154,6 фоизни ташкил қилди.
Хизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда хизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Хизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради. Натижада, 2023 йил январ–март ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 125,6 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,0 % ни ташкил этди.