Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқишга ва тарбиялашга мажбур эканлигини чуқур ҳис қилган ҳолда фарзанд тарбиясига ва унинг моддий таъминотига бефарқ бўлмаслик лозим.

Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқишга ва тарбиялашга мажбур эканлигини чуқур ҳис қилган ҳолда фарзанд тарбиясига ва унинг моддий таъминотига бефарқ бўлмаслик лозим.

Мамлакатимизда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Лекин, айрим ҳолларда оилавий ажримлар туфайли фарзанд тарбиясига бефарқ бўлаётганлар ҳам борлиги ачинарли.

Фарзандларининг кундалик ҳаётига, уларнинг келгуси ҳаётига бефарқ бўлган отага нисбатан қўзғатилган жиноят иши, жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди томонидан 2023 йил 27 март куни ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Судда аниқланган ҳолатларга кўра, Г.Қ. фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2012 йил 02 октябрь кунги фуқаро Т.Ф нинг қарамоғидаги 2009 йил ва 2012 йили туғилган икки нафар фарзандларининг таъминоти учун 02.10.2012 йилдан бошлаб улар вояга етгунига қадар ҳар ойда жами даромадининг учдан бир қисми миқдорида алимент ўндириш ҳақидаги суд буйруғининг ижросини таъминламасдан келганлиги юзасидан, жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судининг 2022 йил 18 октябрь кунги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 474-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб, ушбу модда билан 15 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланганидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан,
жами фуқаро Т.Ф фойдасига 18.720.899 сўм алимент нафақа пулларини тўлашдан буйин товлаб келган.

Мазкур суд жараёнида судланувчи Г.Қ. ўзининг айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, суд белгилаган муддатларда юқорида қайд қилинган яъни, жами 18.720.899 сўм алимент нафақа пулларини фуқаро Т.Ф.фойдасига тўлиқ қоплади.

Суд, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигини инобатга олиб ишни тарафларнинг ярашганликлари муносабати билан ҳаракатдан тугатди.

Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқишга ва тартиялашга мажбур эканлигини чуқур ҳис қилган ҳолда фарзанд тарбиясига ва унинг моддий таъминотига бефарқ бўлмаслик лозим.

 

Жиноят ишлари бўйича

Элликқалъа туман суди раиси О.Ж.Мауленов

Перейти к содержимому