Расмий муносабат
“Элпарвар” ижтимоий тармоғининг YouTube тармоғида блогер Б. Қосимовнинг “Элликқалъа тумани ҳокими вадасини бажармади” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган эди. Эълон қилинган мақола бўйича масъуллар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Фуқаро Худайназарова Акилжон Жуманиязовна А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Ўзбекистон кўчаси 6 уй 6 хонадонда яшайди, 1972 йил 25 апрелда туғилган, 1-гурух ногирони, ёлғиз яшайди.
А.Худайназаровани 2023-йил “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи 4-тоифаси I – II гурух ногиронлиги бўлган ижтимоий химояга муҳтож аёллар тоифасига киритилган.
Элликқалъа тумани 4-сектор ходимлари тавсиясига асосан 2021 йил 5-ноябрда фуқаро Худайназаровага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 22-апрель кунги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал ҳавф-хатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, “Меҳр-саховат”, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда аҳолини самарали ижтимой қўллаб-қувватлаш мақсадида”ги 213-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида уй-жойи таъмирталаб аҳволда эканлиги, соғлиги ёмонлашиб дори-дармон харажатларига қийналаётганлигини инобатга олган холда дори-дармон харажатларига Саховат ва кўмак жамғармаси ҳисобидан 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида моддий ёрдам пули пластик картасига тушириб берилган .
2022-йил 9-сентябр куни “Оnline mahalla” электрон платформасига асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидия ажратишни сўраб ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан 2022-йил 14-сентябр куни “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 11-майдаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 252-сонли қарорига мувофиқ асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидия ажратиш тўғрисида 1908-сонли буйруғи чиқарилган. Ҳозирги кунда қолипли нон ишлаб чиқариш печкаси ажратилган, фуқаро А.Худайназаровага топширилган, яқин кунларда хамир қориш ускунаси ажратилиши белгиланган.
Шунингдек, 2022 йил давомида 4-сектор ходимлари томонидан 2 қоп ун, 200 000 сўмлик озиқ-овқат махсулотлари ва 1 650 000 сўмлик газ ҳисоблагич берилди.
Шунингдек, А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғини томонидан 165-сонли қарорга мувофиқ муҳтож оилаларга бериладиган бир марталик моддий ёрдам 434000 сўм пул маблағи берилган.
Албатта, Янги Ўзбекистонда инсон қадри устувор, унинг розилиги учун самарали ишлар амалга ошрилмоқда. А. Худайназаровага барча зарурий моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда, туман ҳокими уй-жай масаласи юзасидан билдирилган мурожаатни тегишли тартибда, қонун доирасида кўриб чиқилишини билдирган.