Элликқалъа туманида ҳоким ёрдамчилари фаолияти, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, имтиёзли кредитлар ажратиш орқали ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган оилавий тадбиркорлик объектларига медиа-тур ташкил қилинди.
Медиа-турда ҳоким ёрдамчилари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Медиа-турда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Медиа-турнинг ташкил этилиши бўлажак тадбиркорлар учун тажриба мактаби бўлди.
Элликқалъа туман ҳокимлиги ахборот хизмати.