Инсон қадри ва унинг розилиги учун…
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 2-феврал кунги 52-сонли қарорига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кўрсатмасига мувофиқ, Элликқалъа туманида ҳам белгиланган режа асосида ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Мазкур қарор асосида Элликқалъа туманида 1893 та хонодонларнинг том қисми шиферланади, 23 та хонодонлар бўзилиб қайта қурилади. Айни вақтда тумандаги 4 та сектор ҳудудларида ишлар бошлаб юборилди.
Инсон қадрининг қирралари кўп. Шулар ичида энг асосийси – юрт тинчлиги ва шу олий саодатнинг рамзи саналмиш оилалар хотиржамлиги саналади.
Шунинг баробарида имконияти чекланган инсонлар учун саховат кўрсатиш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш ҳам кун тартибидаги масаладир