Очиқ мулоқот: Давлат ва халқ ўртасидаги кўприк

Очиқ мулоқот: Давлат ва халқ ўртасидаги кўприк

Очиқ мулоқот: Давлат ва халқ ўртасидаги кўприк

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳудудларда аҳоли фаровонлигини таъминлаш муносиб турмуш тарзини шакллантириш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида ҳал этишга кенг имконият яратилмоқда.

Куни кеча туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Авезовнинг “Гулдурсин” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 63-сон умумтаълим мактаби биносида ҳудуд аҳолиси билан  навбатдаги учрашув ўтказди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда фуқаролар ПҚ-408-сонли қарлр ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича мурожаатлари, ўзлари истиқомат қилаётган ҳудуднинг ижтимоий ва коммунал соҳага оид муаммолари, шунингдек шахсий масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

Қарор ижросини таъминлаш аҳолига муносиб турмуш тарзини шакллантириш, фаровон ҳаёт кечириши учун амалга оширилаётган ишлар ҳалқимиз қалбида бугунги кунга шукроналик, келажакка ишонч туйғуларини уйғотмоқда.