Қонун билан электр энергияси, газ ҳамда ичимлик сувидан тижорат мақсадларида қонунга хилоф равишда фойдаланиш билан боғлиқ ҳаракатлар ўғирлик сифатида белгиланади.

Қонун билан электр энергияси, газ ҳамда ичимлик сувидан тижорат мақсадларида қонунга хилоф равишда фойдаланиш билан боғлиқ ҳаракатлар ўғирлик сифатида белгиланади.

Элликқалъа тумани прокуратураси томонидан энергия ресурслари, жумладан электр ва газ таъминотини яхшилаш ҳамда унинг узлуксизлигини таъминлашга доир давлат дастурлари ижроси аҳволи ҳамда оқилона фойдаланишга қаратилган тадбирлар кунлик давом эттирилмоқда.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида жами 71 та ҳолатта 181 млн.сўмлик энергия ресурслардан фойдаланишда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 124 млн.сўмлик келтирилган зарарлар бартараф қилиниб, тегишли шахсларга маъмурий ишлар қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судларга ўтказилмоқда.

Туман прокуратураси томонидан тегишли судларга табиий газдан қарздорликни ундириш бўйича 10 та ҳолатта 619 млн.сўмлик ва электр энергиядан қарздорликни ундириш бўйича 43 та ҳолатта 1.250 млн.сўмлик даъво ариза киритилиб, судлар томонидан мазкур даъво аризалар қаноатлантирилди.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишда қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва қонун талабларига риоя қилиниши мақсадида “Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун имзоланди (13.03.2023 йилдаги ЎРҚ-822-сон).

Мазкур Қонун билан электр энергияси, газ ҳамда ичимлик сувидан тижорат мақсадларида қонунга хилоф равишда фойдаланиш билан боғлиқ ҳаракатлар ўғирлик сифатида малакаланади.

Хусусан, Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга асосан умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ўғирлик деб эътироф этилади, кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланиши мумкин.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга асосан мазкур ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги маъмурий жазо чораси қўлланилиши мумкин.
Шу боис, истеъмолчиларидан энергия ресрусларидан оқилона фойдаланиш, келажак авлодга етказиб бериш ва қонунчилик нормаларга қатъий амал қилишни сўраб қоламиз.

Элликқалъа тумани прокуратураси