Сессия жараёни Элликқалъа тумани ҳокимлигининг фейзбукдаги сахифасида онлайн эфирга берилди.
Сессия ишига туман Кенгаши раиси, туман ҳокими С. Авезов раислик қилди.
Сессияда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг 57-сессияси кун тартибидаги киритилган 3 та масала тўлиғи билан кўриб чиқилди.
Кун тартибидага киритилган масалалар юзасидан туман ҳокими ўринбосарлари Б. Алимов ва У. Ражапбаевларнинг ҳисоботлари тингланди.
Депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифларни инобатга олган ҳолда тегишли қарор лойиҳалари тасдиқланди.
Элликқалъа туман ҳокимлиги ахборот хизмати