ПҚ-408 ҚАРОР ИЖРОСИ. ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ

ПҚ-408 ҚАРОР ИЖРОСИ. ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ

Элликқалъа туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 408-сонли қарорига асосан ишлар бажарилмоқда.

Қарорга кўра жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминоти ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектлари яхшиланади.

Қарор асосида “Қирққизобод” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 32 та кўча 19,5 км, Қошқўра маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 17 та кўча 12 км, Тупроққалъа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 9 та кўча 2,2 км, Элликқалъа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1 км асфалть йўллар жами туман бўйича 33,7 км йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилмоқда, 1 км йўлга Асфальтланмоқда.

Шунингдек аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Саҳтиён” Шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида 1 та сув тақсимлаш иншооти янгидан қўрилмоқда. “Гулдурсин”овулида 4,2 км ичимлик сув тармоқларини, “Кичик Гулдурсин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 10,2 км ичимлик сув тармоқларини янгидан қуриш ишлари айни вақтда жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Жами туман бўйича 14,4 км сув тармоғи , 1 та сув иншооти учун 5 млрд. 288,8 млн. сўм маблағ ажиратилган.