Ёшларни  экстремизм ва терроризмдан ҳимоя қилиш, уларни турли оқимларга кириб кетишларини ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бағишланган  учрашув ўтказилди.

Ёшларни  экстремизм ва терроризмдан ҳимоя қилиш, уларни турли оқимларга кириб кетишларини ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бағишланган  учрашув ўтказилди.

Элликқалъа тиббиёт коллежида Ёшларни  экстремизм ва терроризмдан ҳимоя қилиш, уларни турли оқимларга кириб кетишларини ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Р.Нуразизов, Қорақалпоғистон Республикаси  Жўқорғи Кенгеси депутути, Республика маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа тумани бўлинмаси раҳбари, Тарғибот гуруҳи раҳбари А.Матниязова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Элликқалъа тумани мутахассиси С.Садуллаевлар ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари ва шунингдек ёшлар иштирок этди.

Учрашувда  Р. Нуразизов сўзга чиқиб , «Экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид” мавзусида гапириб, яъни Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган диёр бўлиб келган. Аждодларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Экстремизм дунёдаги деярли барча мамлакатларда шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларига таҳдид солиб келингани эътироф қилинди. Тадбирда ёшларни огохликка даъват қилувчи экстремизм ва терроризмга ҳамда Сурияда бўлиб ўтган нотинч воқеаларга бағишланган филъм намойиш қилинди. Бундай тадбирларни ўтказилиши ёшларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда катта аҳамиятга эга.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати