#Қарор_ва_ижро
⚡️⚡️⚡️Ислоҳотлар инсон манфаатлари йўлида ….
⚡️Мамлакатимизда кейинги йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Президентимиз ташаббуси билан ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самарасида кичик бизнеснинг иқтисодиётимиздаги улуши тобора ортиб бормоқда.
✅Элликқалъа тумани А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фуқаро Обод Султанов томонидан «IQBOL ZILOLA PENABLOK» маъсулияти чекланган жамияти ташкил қилинди. Мазкур корхонанинг гипсблок ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасига А.Навоий маҳалласи Ҳоким ёрдамчиси Б. Қучқаров тавсияномаси асосида “Микрокредитбанк” Элликқалъа филиали томонидан 200,0 млн.сўм имтиёзли кредит ажратилишига ёрдам берилди. Натижада маҳалланинг Ёшлар дафтарига киритилган 3 нафар ишсиз ёшлари доимий иш билан банд бўлдилар. Шунингдек яна ушбу маҳаллада ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан “BUSTAN FISH HOUSE” хусусий корхонаси Пирмухаммад Камалов томонидан ташкил қилинди.
Мазкур корхона томонидан Автомобилларни ювиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда балиқчилик ташкил этиш мақсадида “Микрокредитбанк” Элликқалъа филиали томонидан 96,0 млн.сўм имтиёзли кредит ажратилди ҳозирги кунда 3 нафар фуқаро доимий 2 нафар фуқаро мавсумий иш билан банд бўлдилар.
✅Юритимизда жадал равишда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад битта – халқимизни ҳаётдан рози қилиш, бой қилишдан иборат.
Бунга одамларни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тенг ва адолатли қонуний имкониятлар яратиш орқали эришиш мумкинлиги амалиётда ўз натижасини кўрсатиб келмоқда.
📌Элликқалъа тумни ҳокимлиги ахборот хизмати