⚡️Мутахассисларнинг таъкидлашича, пахта етиштиришдаги барча агротехник тадбирларни муддатида ва сифатли ўтказиш муҳим. Хусусан, чигит экиш ва униб чиққан ғўза ниҳолларига биринчи ишлов бериш алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу тадбир сифатли бажарилмаса, майдонларда бир текис кўчат олинмайди, далалардаги нимжон ниҳоллар касаллик ва зараркунандалар билан зарарланиб, туп сони камайиб кетади.
⚡️Элликқалъа туманида жорий йил 9 минг 200 гектар майдонга чигит қадалган эди. Текис ўниб чиққан майдонларда айни вақтда биринчи ишлов бериш жараёнлари якунланмоқда. Туман бўйича 201 та культиватор техникалари мазкур тадбирга жалб қилинган.
?Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати