Бугун, Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими С.Авезов, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими бошлиғи Ж.Умаров ва туман сектор раҳбарлари иштирокида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда ёшлар етакчилари томонидан 2023 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган ҳато камчиликлар ва қилиниши керак бўлган асосий вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Учрашувда ёшлар етакчилари томонидан йил якунигача қилиниши керак бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати