Куни кеча Элликқалъа туманидаги “Оқ Олтин” маҳалласида, фуқаролар йиғинлари раислари ва масъуллари иштирокида хизмат фаолияти юзасидан амалга оширилаётган ишлар, ижро интизоми, аҳоли томонидан келиб тушаётган муаммо ва мурожаатларни ўз вақтида ижроси шунингдек, маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар самарадорлиги юзасидан тажриба алмашиш семинари ва пресс-тур бўлиб ўтди.
❇️Семинар давомида мазкур маҳалланинг маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инпсектори иш фаолияти ва хизмат хоналари билан танишилди.
⚡️Семинар ва пресс тур жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида”ги 2022-йил 11-май кунги 252-сон қарори ижроси юзасидан худуддаги яқинда ўзларининг касбий қизиқишлари бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ва янги иш ўринлари яратиб аҳолининг бандлигини таъминлаган тадбиркорларнинг фаолиятлари билан яқиндан танишилди.