Туман ҳокими мактаб битирувчиларини табриклади.
❇️Бугун Элликқалъа туманида 72 та умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари янгради. Тумандаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ўзларига бириктирилган умумтаълим мактабларига ташриф буюриб Муҳтарам Президентимизнинг мактаб битирувчиларига табригини ўқиб эшиттирди.
Бугун эрталаб туман ҳокими Сейдамат Авезов ўзи таҳсил олган 15-сонли умумтаълим мактабида бўлиб «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида қатнашиб, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Жорий ўқув йилида туманимизда халқ таълими соҳасида эришилган ютуқларга тўхталиб, мустақил ҳаёт остонасига қадам қўяётган йигит-қизларга келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади..
Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда куй-қўшиқлардан иборат байрам дастури намойиш қилинди.Ўқув йилида юқори натижаларга эришган ўқувчилар ҳамда устоз-мураббийлар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Мактаб узра жаранглаган сўнгги қўнғироқ садолари ўғил-қизларни янги мақсадлар ва юксак орзулар сари дадил қадам ташлашга ундади!
Тадбир давомида туман ҳокимлиги томонидан мактаб кутубхонаси учун китоблар жамланмаси совға қилинди ва ўқиш жараёнида фаоллик кўрсатган мактаб битирувчиларига ташаккурномалар топширилди.