«Сўнги қўнғироқ»

«Сўнги қўнғироқ»

❇️25-май-«Сўнги қўнғироқ»-ижод ва яратувчанлик, куч-ғайрат ва ташаббускорлик, шижоат ва истиқбол, мустақил ҳаёт тантанаси!

⚡️Бугун нафақат Элликқалъалик битирувчи  ёшлар ҳаётида ажойиб кун балки бутун Республикамиз битирувчилари учун  ижод ва яратувчанлик, куч-ғайрат ва ташаббускорлик, шижоат ва истиқбол, мустақил ҳаёт тантанасидир.

Давлатимиз раҳбарининг битирувчиларга йўллаган табригини нафақат, мустақил ҳаёт остонасида турган ўқувчиларимиз, балки уларнинг ота-оналари ва устозлар ҳам катта қизиқиш ҳамда зўр ҳаяжон билан тингладилар.

Элликқалъа туманидаги 29- сонли умумтаълим мактабида ўтказилган «Сўнги қўнғироқ» тадбири жуда юқори кайфиятда ўтказилди.