«Мусиқа жон-у дилим, Ватаним-юрагимда»

«Мусиқа жон-у дилим, Ватаним-юрагимда»

Ҳозирги кунда мамлакатимизда янги авлодни ўз ҳаётий ўрнига эга, билимли ва юксак салоҳиятли қилиб тарбиялашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Зеро, халқимиз эртаси қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим-тарбия олишлари билан боғлиқ.
Бугун Элликқалъа тумани 23-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида «Мусиқа жон-у дилим, Ватаним-юрагимда» номли ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтди.

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси раҳбари А.Матниязова,тумандаги мусиқа ва санъат мактаблари раҳбарлари ва мактабда тахсил олаётган ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тадбирда ўқувчи ёшлар ўзларининг ижод намуналарини намойиш этишди, бир-биридан ажойиб рақслар, жилокор куй-қўшиқлар йиғилганларга аъло кайфият улашди.

Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчиларга мусиқа ва санъатнинг  9 йўналиши бўйича билим бериб келинмоқда, концерт дастурида ўқувчилар ўзларининг йил давомида эгаллаган билимларини намойиш этдилар.

Тадбир сўнгида ўқувчи ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.