“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Элликқалъа туманидаги маҳаллалар “бешлик” аъзолари учун ўқув семинари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларининг шу йил 30 март кунидаги қўшма қарори билан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмлари белгилаб берилди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида 29 май куни Элликқалъа тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида тумандаги 40 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари ва ёшлар етакчилари учун навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинарда туман ҳокими С.Авезов,  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати катта инспектори К.Р.Хатамов, Ички ишлар вазирлиги Академияси катта ўқитувчиси А.Е.Ахмедов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бош мутахассиси Ш.Т.Камбаралиев, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлик хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ижтимоий профилактика бўлими бошлиғи Н.Қдирбаевлар иштирок этишди.