Элликқалъа тумани 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими С. Авезов, алоқадор ташкилот раҳбарлари, мактаб ўқувчиларининг ота-оналари иштирок этди.
Туман ҳокими сўзга чиқиб мазкур даргоҳда таҳсил олаётган болаларга омад тилаб, келажакда жаҳон саҳналарида ижод намуналарини намойиш этишни тилаб ўтди.
Тадбирда ўқувчи ёшлар ўзларининг ижод намуналарини намойиш этиб, бир йил давомида эгаллаган билимларини кўрсатдилар.
Тадбир сўнгида ўқувчилар туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мазкур болалар мусиқа ва санъат мактабида 348 нафар ўқувчилар 10 тайўналиш бўйича таҳсил олмоқдалар, бу йил 44 нафар ўқувчилар мактабни аъло баҳоларга тугатдилар.
