1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”

1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”

Мустақилликка эришганимиздан сўнг ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аввало, оила, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш давлатимизнинг устувор вазифаси сифатида белгилаб олиниб, бу ижтимоий сиёсат даражасига кўтарилиб келмоқда. Инсон фарзанди учун яшайди, дилбандларига умрини бахшида этади.Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади.

Бугун Элликқалъа туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташеилотида ҳам байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда масъуллар ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари, мактабгача таълим ташкилоти жамоаси ва болажонлар иштирок этди.

Туман ҳокими ўринбосари У.Ражапбоев ўз сўзида болажонларни байрам билан табриклаб, мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашда олиб борилаётган ислоҳотлар, болажонларга яратилган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир бир-биридан ажойиб қуй-қўшиқлар ва жилокор рақсларга бой тарзда ўтди.

Ушбу куннинг халқаро миқёсда нишонланиши, кенг жамоатчилик диққатини болаларнинг юзида табассумни кўриш, уларнинг бахти-иқболи, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатнинг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.