1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”.

1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”.

Бугун, 1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Элликқалъа туманидаги 1-сонли оилавий болалар ўйига Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси раиси, Парахат Айтниязов ташриф буюрди. Унга Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов ҳамроҳлик қилди. П. Айтниязов оилавий болалар ўйидаги болаларга яратилган шароитлар билан танишди ва болажонларга қимматбаҳо совғаларни топширди.

Мазкур оилавий болалар уйида айни вақтда бир-биридан ширин тўрт нафар бола яъни 1 нафар ўғил 3 – нафар қиз тарбиясланмоқда.

П. Айтниязов ҳар бир тарбияланувчи ва тутинган ота-она Мурат Атаханов ва Ҳайтгул Абдиримовалар суҳбатлашди. Суҳбат давомида мазкур хонадонда болалар учун ҳамма шарт-шароитлар яратилгани, айниқса, кутубхона ташкил қилингани йиғилганларда қизиқиш уйғотди. Эътиборли жиҳати, кўзларида бахтиёрлик акс этиб турган бу болаларга ҳеч қандай турда тазйиқ ва зўравонлик ўтказилмаётгани, аксинча, ота-она меҳру муҳаббатини ҳис этиш, оилани севиш, оқибат туйғуси шакллангани ўзаро суҳбатлар асносида аён бўлди.