«Саҳро садоси» фестивали

«Саҳро садоси» фестивали

Хабарингиз бор Элликқалъа туманида «Саҳро садоси» фестивали доирасида куннинг иккинчи ярмида «Тупроққалъа» тарихий обидасида рассомлар танлови ўтказилди. Танловда бир-биридан иқтидорли ёшлар томонидан чизилган ажойиб расмлар намойиш этилди.

Ақчакўл соҳилларида ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича ҳам мусобоқалар ўтказилиб қизғин баҳсларга бой бўлди.

Ошпазлар ўртасида ўтказилган танловда ширин таомлар йиғилган меҳмонларга тортиқ қилинди.

Тадбирларда туман ҳокими С.Авезов,Тошкент давлат иқтисодиёт университети маьсул ҳодимлари,талаба ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими С. Авезов сўзга чиқиб туманимизнинг тарихий қалъалар бугунги кунда кўплаб сайёҳларнинг эътиборини жалб этаётгани, мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришда изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгари ҳақида айтиб, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан 10 млрд маблағ эвазига Ақчакўл соҳилларида ташкил этилган 600 метрлик пляж, 200 ўринлик меҳмонхона сайёҳлар учун кўнгилочар дам олиш масканига айланишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.Тадбир сўнгида гала концерт дастури бўлиб, ёшлар ўзларининг иқтидорларини намойиш этишди.

Куй ва қўшиқларга бой ўтган концерт дастури барчага аъло кайфият бағишлади.

«Саҳро садоси» фестивали томошабинлар қалбида узоқ вақт сақланиб қоладиган, ажойиб рақслар, қизиқарли воқеалар ва ёрқин хотираларга бой бўлди.

Янги дўстлар билан танишиш, ўзаро фикр алмашиш туманимиз ёшларига ҳам ўзгача кайфият улашди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — ёшлар ўртасида ижод, маданият ва санъат, спортни ривожлантириш, талабалар, битирувчилар ва уюшмаган ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин топишида кўмаклашиш.