Фойдали нематодалар тўғрисида  семинар.

Фойдали нематодалар тўғрисида  семинар.

Бугун, Элликқалъа тумани «Сарабий» овул фуқаролар йиғинидаги «Сарабий толчи» фермер хўжалигида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқиқот институти лаборатория мудири Н.Тиллаходжаева томонидан фойдали нематода тўғрисида  семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Элликқалъа, Тўрткўл, Беруний, Амударё тумани бўлими давлат инспекторлари ва биолаборатория ходимлари иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Семинарда фойдали нематодаларнинг афзалликлари, уларни етиштириш ва фойдаланиш тартиблари бўйича тушинтиришлар берилди.