Ҳоким ва ёшлар учрашуви.

Ҳоким ва ёшлар учрашуви.

Бугун, Элликқалъа тумани санъат саройи ёзги биносида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда туман ҳокими Сейдамат Авезов, мутасадди ташкилот раҳбарлари ва битирувчи ёшлар иштирок этди.

Учрашувда туман ҳокими сўзга чиқиб бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, олий таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳамда бугунги ютуқларнинг барчаси ёшлар масалаларининг давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигининг натижаси эканлигини айтиб ўтди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда битирувчи ёшлар ўзларининг, қизиқишлари, эришган ютуқлари ва келажакдаги режаларини туман ҳокими билан ўртоқлашдилар.