“Маърифатли жамият-жаҳолатни қоралайди ”

“Маърифатли жамият-жаҳолатни қоралайди ”

Бугун, Элликқалъа туманидаги  Ажинияз номидаги Нукус Давлат педагогика институтининг Элликқалъа Педагогика факультетининг  мажлислар залида Ёшларни турли оқимларга кириб кетишларини олдини олиш ҳамда ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш шунингдек, диний мазмундаги материалларни тарқатишни олдини олиш мақсадида “Маърифатли жамият-жаҳолатни қоралайди ” мавзусида  учрашув ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати,  Республика маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа тумани бўлинмаси раҳбари, тарғибот гуруҳи раҳбари А.Матниязова ҳамда Дин ишлар бўйича туман ҳокимлиги мутахассиси С.Садуллаевлар иштирок этди.

Учрашувда сўзга чиққанлар юртимизда амалга оширилаётган сиёсий жараёнлар ҳамда жамиятимизда ёшлар ва аҳолининг маърифатли бўлишлари бунинг учун барча шароит яратилганлиги ушбу шароитлардан оқилона фойдаланишлиги ҳақида таъкидлаб ёшларни огоҳликка чақирди.

Тадбир якунида фаол ёшларга китоблар  совға қилинди.