Пресс-тур
Элликқалъа туманидаги «Абай» маҳалла фуқаролар йиғинида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи А.Аминов бошчилигида туман марказидаги маҳаллалар масъул ходимлари иштирокида маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар бўйича тажриба алмашиш семинари ва медиа-тур ташкил қилинди.
Мазкур семинарда маҳалладаги бешликнинг иш фаолиятлари ва хизмат хоналари билан танишилди.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида”ги 2022 йил 11-май кунги 252-сон қарори ижроси юзасидан худуддаги ўзларининг касбий қизиқишлари бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ва бир қанча янгидан иш ўринлари яратиб аҳолининг ишсиз қатламини бандлигини таъминлаган тадбиркорлик субектлари фаолиятлари билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, аҳоли томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича семинар иштирокчиларига тушунтиришлар берилди.