«Ўқишдаги муваффақиятлари ва намунали хулқи учун”.
Бугун, Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг тумандаги умумтаълим мактабларининг битирувчи ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда тумандаги умумтаълим мактаблари битирувчи ёшлари ва тумандаги масъул ташкилотлар раҳбарлари, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок қилмоқда.
Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, олий таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳамда бугунги ютуқларнинг барчаси ёшлар масалаларининг давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигининг натижаси эканлигини таъкидлаб, битирувчи ёшларимизга келгуси хаётларида ютуқлар тилади.
Ушбу учрашув ўзоқ йиллар давомида ўқувчилар, битирувчи ёшлар хотирасидан ўчмайдиган таассуротларга бой бўлди. Боиси ушбу учрашувда 22 нафар битирувчи олтин ва 11 нафар йигит-қизларга кумуш медаллар топширилди
Ёшлар ҳаётида мактабни тамомлаш ғоятда муҳим жараён, таъбир жоиз бўлса ютуқларга тамал тоши қўйиладиган босқич. Уни олтин ҳамда кумуш медаллар билан тамомлаш эса ҳали йўлнинг бошида юқори натижа, йиллар давомида ўқиш ва ўрганишнинг илк самараси демакдир.
Тантанали маросимда иштирок этган ота-оналар фарзандларининг ютуғидан фахр ҳиссини туйган бўлсалар, устозларда бу туйғулар икки ҳисса ортиқ бўлди.
Дарҳақикат, бугуннинг ёшларига ҳар томонлама ҳавас қилса арзийди. Улар забт этаётган марраларга ҳам. Битирувчиларга топширилган медалларга шундай сўзлар битилган: “Ўқишдаги муваффақиятлари ва намунали хулқи учун”.Ҳаёт йўлида ҳам муваффақиятларингиз бардавом бўлсин, деймиз, оқ йўл Сизга навқирон ёшлар!