«Аёл маънавият кўзгуси»

«Аёл маънавият кўзгуси»

Элликқалъа тумани ихтисослаштирилган санъат ва мусиқа мактабида «Аёл маънавият кўзгуси» шиори остида «Миллий  либос-маънавият кўзгуси» маънавий-маърифий  тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда, туман ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Юлдашева, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи  Кенгеси депутати А.Матниязова, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, тадбиркор, хунарманд хотин-қизлар иштирок этди.

Тадбирда ёшлар орасида кийиниш маданияти, одобига риоя қилиш, урф-одат ва қадриятларимизга хурмат руҳида тарбиялаш, кийиниш маданиятини юксалтириш бўйича тавсиялар берилди.

Миллий матолардан тикилган либослар хотин-қизларнинг  хуснига-хусн қўшади.

Байрам шукуҳида ўтказилган ушбу тадбир миллатлараро тотувлик, меҳр ва мухаббат ришталарига уланди.