Жорий йилнинг 20 июнь куни “Антикоррупция” телеграм канали орқали эълон қилинган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг 23-моддасига асосан, участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилиши белгиланган.
Шунингдек, мазкур Кодекснинг 25-моддасига асосан, йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга эга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар вилоят, туман ва шаҳар сайлов к омиссиясининг, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.
Шу билан бирга, Сайлов кодексининг 25 моддаси иккинчи қисмида вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас шахслар аниқ кўрсатиб қўйилган.
Юқорида қайд этилганлардан ва мазкур Кодекс талабларидан келиб чиқиб, тумандаги сайлов участкаларига сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилган. Жумладан, “Сахтиён” ШФЙ ҳудудидаги 635-сонли сайлов участкаси сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар Элликқалъа тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда “Сахтиён” ШФЙ раиси томонидан тавсия қилинган ва Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг сессиясида муҳокама қилиниб, округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилган (тавсиялар илова қилинади).
Шунингдек, туман ҳокимлигига Марказий сайлов комиссияси,
1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси ҳамда давлат бошқарув органлари томонидан нафақада бўлган фуқароларни участка сайлов комиссияси аъзоси сифатида фаолият кўрсатиши мумкин эмаслиги юзасидан топшириқлар берилмаганлигини маълум қиламиз.
Ёшлар келажагимиз давлат дастури доирасида 2019 йилда ажратилган имтиёзли кредит тақдири шу бўлдими? сарлавҳаси билан ANTIKORRUPSIYA телеграмм каналида эълон қилинган мақола бўйича хозирги вақтда туман прокуратурасида текширув ишлари олиб борилмоқда.
Натижани суриштирув ишлари якунлангандан сўнг берилишини маълум қиламиз.