Қарор ва ижро
✅Инсон бахтли яшаши учун кўп нарса керак эмас, бироқ ана шу бармоқ билан санарли сабаблардан бирортаси мукаммал бўлмаса кўплаб муаммоларни юзага келтириши мумкин. Шунинг учун ҳудудларда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, халқимизни бугунидан рози бўлиб яшашлари учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ПҚ-52 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Элликқалъа тумани «Дўстлик» ва «Амиробод» овул фуқаролар йиғинида жадал қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Дустлик овулида 1022 та хонадонда жами 6017 нафар фуқаро истиқомат қилмоқда, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида 2 хонадоннинг уйлари бузилиб қайтадан қуриб берилмоқда.
Байналминал жангчи, 2-гуруҳ ногирони Ўмирбек Файзуллаев ҳамда1-гуруҳ ногирони бўлган Рўзигул Собуровалар хонадонида қурилиш ишлари бошлаб юборилган, барча шароитларга эга хонадонлар калитлари тез кунларда уй эгаларига топширилади. Яна шундай хонадонни «Амиробод» овулида ҳам кўриш мумкин. Амирободли Энажон Юлдашеванинг қувончининг чеки йўқ. биз билан суҳбат жараёнида ҳам кўз ёшларини тухтата олмади.
Хонадон эгалари давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан миннатдор бўлиб ўзларнинг чексиз қувончларини изҳор этмоқда.
Мамлакатимизда Хурматли Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона ислоҳотлар замирида инсон қадри мужассам…