Президент қарори ижроси таъминланмоқда
Бугунги кунда Президентимиз томонидан юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ўзгаришлар ҳар биримизга эртанги кунга ишонч ва умид бағишлайди.
Бу ислоҳотларнинг асосини халқнинг ҳукуматга ишончини ошириш, халқ манфаатлари йўлида хизмат қилиши каби долзарб тамойиллар ташкил этади.
Вазирлар Маҳкамасининг ПҚ-52-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Элликқалъа туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
«Ақчакўл» овул фуқаролар йиғинида жами 1042 та хонадонда 5872 нафар фуқаро истиқомат қилади, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида 50 та хонадоннинг том қисми шиферлаб бериш ҳамда 1 та хонадоннинг уйи бузилиб қайта қуриб берилмоқда.
Фуқаро Д. Алланазаровнинг оиласида ногиронлиги борлиги ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлиги ва ўзлари хоҳлагандай уй-жойларда яшашни орзу қилишарди, халқ фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар сабабли эски уйи бузилиб қайта қуриб берилмоқда, орзулар амалга ошмоқда.
Инсон қадрини улуғлаш — юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, фаровон турмуши, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади.