Бугун, тумандаги «Элликқалъа» овул фуқаролар йиғини «Бўстон» аҳоли пункти ҳудудида 180 оилага мўлжалланган 6 та 5 қаватли уйлар қурилишига тамал тоши қўйилди.
Тадбирда туман ҳокими С. Авезов, туман ҳокими ўринбосарлари, қурилиш ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар маҳаллалари раислари иштирок қилдилар.
Ўтган 2-3 йил ичида мазкур ҳудудда 9 та кўп қаватли уйлар қурилиб шаҳар кўркига кўрк қўшди. Ҳозир бу ерда 250 оила истиқомат қилмоқда.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати