Расмий муносабат

Расмий муносабат .

@Kar24Uz ижтимоий тармоғида эълон қилинган “Бедарвоза тиббиёт бирлашмаси”мавзусида Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси ҳақида эълон қилинган танқидий мақола бўйича туман тиббиёт бирлашмаси расмий муносабат берди.

Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмасига келадиган асосий айланма йул 2022 йилда жорий таъмирлашдан ўтказилди бироқ ички йуллари ҳақиқатдан ҳам таъмирталаб, бу ички йулларни таъмирлаш ишлари режага киритилган ва тез кунлар ичида жорий таъмирлаш ишлари бошланади. Касалхона худудидаги автомашиналарнинг тўхташ холатини тартибга солиш бўйича тегишли маъсулларга назорат қилиш топширилди.

Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси маъмурияти