Маҳалла аҳолисини жиноятчилик ҳақида хабардор қилиш, маҳаллаларда сайёр суд мажлисларини ўтказиш жиноятчиликларнинг олдини олиш ва уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга ёрдам бериш мақсадида куни кеча Элликқалъа тумани Қирққизобод овул фуқаролар йиғини биносида ҳудуд аҳолиси билан учрашув бўлиб ўтди.

⚡️Учрашувда Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Э.Турғинбаев,Тошкент Давлат Юридик университети профессори Ғ.Эрматов,Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси ўринбосари Б.Ктайбеков ва судья А.Аметов,Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси М.Камалов хамда ЖИБ Элликқальа туман суди раиси О.Мауленов. Қирққизобод ОФЙ, Истиқлол МФЙ, Навоий МФЙ ҳамда Ибн-Сино МФЙ худудларидан йиғилган фуқаролар  ва бошқа соҳа фаоллари  мутасадди идора вакиллари иштирок қилди.

⚡️Мажлисни  Элликқальа туман хокими С.Авезов очиб берди ва ўз сўзида туманда жиноятчиликларнинг олдини олиш ва уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасида маҳаллалар кесимида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Мажлис давомида сўзга чиққанлар, одам савдоси-инсониятга жиддий хавф солаётганганлиги ва одам савдосига қарши курашиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил
7-мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан 2022-2026-йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш ва соҳада сўнгги йилларда олиб борилаётган ишлар ҳақида йиғилганларга кенг маълумотлар берилди.

Учрашув сунгида йиғилганлар томонидан берилган саволларга тўлиғича жавоблар берилди.