Юксалиш» умуммиллий харакати, ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги хамкорлигида «Болалар ва ёшлар учун дўстона махаллий бошқарув» ташаббуси амалга оширилмоқда.
Ҳабарингиз бор, Глобал ташаббусга Қорақалпоғистон Республикасидан Элликқалъа тумани Бўстон шаҳри ҳам киритилган.
Куни кеча лойиҳа асосида туманда олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида бир гуруҳ меҳмонлар туманимизга ташриф буюрган эди. Биз бу ҳақида куни кеча расмий каналимизда ёритган эдик.
Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар янгидан ташкил этиладиган «Экомарказ»нинг қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишишди.
Шунингдек, тумандаги ёшлар учун яратилган шароитлар билан яъни туманда жойлашган 1-сонли спорт мактаби ва касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар