“САЛОМАТЛИК САРИ 5000 ҚАДАМ” ОММАВИЙ СПОРТ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

“САЛОМАТЛИК САРИ 5000 ҚАДАМ” ОММАВИЙ СПОРТ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

“САЛОМАТЛИК САРИ 5000 ҚАДАМ” ОММАВИЙ СПОРТ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Жисмоний фаоллик инсонга нафақат саломатлик бахш этади, балки кайфиятини яхшилайди, кун бўйи ишда ва ўқишда тетиклик билан ўз фаолиятини юритиш имконини беради. Шу боис, бутун мамлакатимиз бўйлаб, аҳоли ўртасида ҳафтанинг маълум бир кунида “Саломатлик кунлари”ни ўтказиш, ушбу тадбирга барча ёшдаги фуқароларни кенг қамраб олиш мақсадида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” пиёда юриш оммавий спорт машқлари ташкил этилмоқда.

Шуниси эътиборлики, мазкур тадбир доирасида эрталабки бадантарбия машқлари ҳам бажарилаётгани иштирокчиларда қизиқиш уйғотиб, уларга кўтаринки кайфият бағишламоқда.

Жорий йилнинг 29 июль санасида Элликкальа туманининг Бустон шаҳри ҳудудидаги маҳаллалар аҳолиси иштирокида ҳам “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” пиёда юриш оммавий спорт машқлари ташкил этилди.