«Бир нуроний ўн ёшга масъул» кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.
Бугун, Элликқалъа тумани 18-сон болалар ва мусиқа мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининнг 2023 йил 11-мартдаги ПҚ 92-сонли қарори 4-банди ижроси бўйича «Бир нуроний ўн ёшга масъул» кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда тумандаги тўрт секторларда ғолиб бўлган фаол нуронийлар иштирок қилдилар. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев очиб берди. Шундан сўнг Нуроний жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Т.Абдижаббаров сўз олиб иштирокчиларни ўтказилаётган тадбирнинг аҳамияти ҳақида кенг тушунтириб ўтди ва кўрик танлов иштирокчиларига омадлар тилади.
Кўрик танлов 3 шарт асосида яъни 1-шарт – “Таништирув” 5 баллгача, 2-шарт – “Ешлар бизнинг келажагимиз” 10 баллгача ва 3-шарт – “Нуронийлар беллашуви” 10 баллгача шартлари асосида ўзаро беллашдилар.
Танлов сўнгида ғолиблар аниқланиб биринчи ўринни 123 балл тўплаб 4-сектор Тошкент МФЙдан Худайқулова Замира, иккинчи ўринни 122 балл тўплаб 2-сектор Акчакўл ОФЙдан Бабажанова Шарифа, учинчи ўринни 119 балл тўплаб 3-сектор Қилчиноқ ОФЙдан Ақназаров Нураддин ва тўртинчи 1-сектор 105 балл тўплаб Тоза боғ ОФЙдан Аманов Матчон эгалладилар.
Шунингдек, биринчи ўринни қўлга киритган фаол нуроний Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди. Тадбир сўнгида ғолиблар Нуроний жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар ва бир пиёла чойга таклиф қилинди