Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ер тузиш ва мониторинг булими ходимларининг ойлик иш хақилари 2021-2022 йилларда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари хисобидан молиялаштирилган ва тўлаб берилган. 2023 йил учун ишчи ходимларнинг ойлик иш хақилари Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари хисобидан харажатлар сметасига киритилмаган ва молиялаштирилмаган. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ер тузиш ва мониторинг булими ходимлари 2023 йил январ-июл ойи иш хақилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги “Мамурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-90 сонли фармонида кўрсатилган 2023 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида ер тузиш ва мониторинг вазифасида ишловчи ходимларнинг иш хақилари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари хисобидан молиялаштириш кўрсатиб ўтилган. Шу фармонга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири номидан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири номига 2023 йил 21 июл кунги 01/08-2280-сон бюджет маблағлари хисобидан тўлаб берилишини ҳамда тасдиқланган штат смета харажатларини қайта руйхатдан ўтказиш буйича хат билан чиқилган ва шу билан бирга туман молия бўлимига штат жадвали ва смета харажатлари ишлаб чиқилиб тасдиқланган. Бугунги кунга келиб ишчи ходимларининг январ-июл ойлари ойлик иш хақилари 2023 йил 5 август санасигача “UZASBO” дастурида хисобланиб бугунги кунда тўлиқ хисоб-китоб ишлари амалга оширилди.
Элликқалъа тумани прокурори; Ш. Матякубов
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи; A. Мўминов