Тайинлов

Тайинлов

Бугун,  Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С. Данияров, туман ҳокими С. Авезов ҳамда тегишли масъуллар ҳамда алоқадор ташкилот раҳбарлари ва туман фаоллари иштирокида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Кун тартибида Президент ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Элликқалъа тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази раҳбари  лавозимига Алимов Бегзад Сейтмаматович тайинланди. Б.Алимов етарли тажрибага эга бўлиб, тайинловга қадар «Қашқўра» маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.