“Янги уйғониш даври – китоб ва кутубхонадан бошланади” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.
Бугун, Республика маънавият ва маърифат маркази Эллиикқалъа тумани Кенгаши, туман Ахборот кутубхона маркази, Ёшлар агентлиги туман бўлими билан хамкорликда, Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат кенгашининг 2023-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришга мўлжалланган ЙЎЛ ХАРИТАСИнинг 84-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида “Янги уйғониш даври – китоб ва кутубхонадан бошланади” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими, Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси С.Авезов ва тегишли масъуллар ҳамда ташкилот раҳбарлари шунингдек, танлов иштирокчилари ҳамда ёшлар иштирок этди. Тадбирни туман ҳокими С.Авезов очиб берди ҳамда ҳар бир маҳаллада китобхонликни ривожлантириш ҳамда айникса ёшларни китобга бўлган қизиқишини орттириш бўйича қолаверса ҳар бир маҳаллаларда оила кутубхоналарни ташкил қилиш бўйича таъкидлаб ўтди.
Тадбирда фаол иштирок қилган ёшлар туман ҳокимлиги ва Республика маънавият ва маърифат маркази, Элликқалъа тумани бўлинмаси томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, Зукко китобхон танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 3-ўринни эгаллаган 5 нафар ёшларимизга туман ҳокимлиги томонидан 500 минг сўмдан пул мукофоти берилди.