Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси томонидан 2023-йил 16 август куни Мусиқа ва санъат мактаби иморатида молиявий саводхонликни ошириш мақсадида аҳоли ўртасида семинар ўтказилди.
Семинарни ўтказишнинг асосий мақсади аҳолининг мавжуд муаммоларини, иқтисодий ривожланганлик даражаси ва талабини инобатга олган ҳолда ҳал қилишда ҳуқуқий тушунчалар беришдан иборат.
Хусусан, семинар давомида Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасидан ташриф буюрган масъуллар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғриси»да, тижорат банкларининг омонатлари, молиявий фирибгарлик, кредитлар, оилавий тадбиркорлик, ипотека кредитлари (расмий даромадга эга ва расмий даромадга эга бўлмаган фукароларга) ажратилиш тартиби,уй-жой учун субсидияларнинг ажратилиш тартиблари ҳамда таълим кредитлари тўғрисида кенг турда тушунча бердилар.
