Элликқалъа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимида фаолият кўрсатаётган раҳбар ходимлар учун ўқув семинар ташкил этилди.
Элликқалъа туманидаги мактабгача ва мактаб таълимида фаолият юритаётган раҳбар ходимлари учун тумандаги 61-сонли умумтаълим мактабида ўқув семинар ташкил қилинди.
Ўқув семинарида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Республика Маьнавият ва маьрифат маркази Элликкальа тумани бўлинмаси ва Тарғибот гуруҳи раҳбари А.Матниязова ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва алоқадор маъсуллар иштирок этди.
Ўқув семинарда Ўзбекистонда ўқувчи-ёшларнинг таълим-тарбияси бўйича устувор вазифалари, мактабда маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишларни такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар ҳамда ўқувчи-ёшлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайри ижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича иштирокчиларга тушунтириш берилди. Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.