Яқинда ижтимоий тармоқларда Элликқалъа туманидаги «Думанқалъа маҳалла фуқаролар йиғинида ноқонуний ер ўринлари аниқланмоқда» мавзусида эълон қилинган мурожаат юзасидан Кадастр агентлиги Элликқалъа тумани бўлими томонидан расмий мунасабат билдирилди.
2023-йил 10-май куни ўтказилган ер назорати давомида, туман ҳудудида фаолият юритувчи “Рейимбой Ота Асрорбек” фермер хўжалиги раҳбари Сапаев Умирбек Рейимбай ўғли, қонуний ҳуқуқлари бўлмай туриб фермер хўжалигига қарашли яъни “Думанқалъа” МФЙ ҳудудий харитасининг 842қ-сонли контурида 25*23=575 кв.метр ва 16*22=352 кв.метр ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб дамба кўтариб қўйилган ҳолати юзасидан белгиланган тарибда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ноқонуний ҳолатни 15 кун муддат ичида ихтиёрий бартараф қилиш юзасидан ёзма кўрсатма хати берилган. (белгиланган муддат ичида ихтиёрий бартараф қилмаса Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисми базавий ҳсиоблаш миқдорининг эллик баравари миқдоридан жарима қўлланилади)
“Рейимбой Ота Асрорбек” фермер хўжалиги томонидан қурилган дамбани бартараф қилинган ёки бартараф қилинмаган ҳолатини ўрганиш ишлари борилганида ноқонуний дамбани ихтиёрий бартараф қилмасдан, аксинча мазкур ер майдонига қурилиш қуриш мақсадида фундамент қўйганлиги аниқланди ва “Рейимбой Ота Асрорбек” фермер хўжалиги раҳбари Сапаев Умирбек Рейимбай ўғлининг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистан Республикаси Жиноят кодексининг 2291-моддаси 2-қисмида назарда тутилган яъни “Суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш” деб белгиланган жиноят аломатлари мавжудлиги учун Бош прокуратура ва Кадастр агентлигининг 2022-йил 25-мартдаги «Ерлардан мақсадли фойдаланиш ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида қонунчиликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида»ги 9-ҚТ, Қ-Т/2-05-сонли тартибига мувофиқ ишни кўриб чиқиш учун туман прокуратурасига киритилди.
Бундан ташқари, Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси томонидан ноқонуний қурилишни мажбурий тартибда бузиш учун 2023-йил 01-августдаги хат билан Беруний туманлараро Иқтисодий судига даъво ариза киритилди ва ҳозирги кунда суд томонидан кўриб чиқилмоқда.