Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг  Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан халқимизга байрам табриги

Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан халқимизга байрам табриги

Ассалому алейкум, ҳурматли байрам қатнашчилари!

Азиз меҳмонлар!            

Қадрли элдошлар!

Сизларни ва Сизлар орқали бутун туманимиз аҳлини энг улуғ, энг азиз байрамимиз-Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги билан самимий табриклашга ижозат бергайсиз!

Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.

Айниқса, сўнгги йиллар мобайнида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизни бутун дунё тан олиши учун барча шароитларни яратмоқда. Жаҳон ҳам ўз ўрнида, Ўзбекистонга юз тутмоқда.

Мустақиллигимизнинг “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган эзгу ғоя асосида нишонланиши замирида ҳам юртдошларимизнинг Ватанга бўлган юксак меҳри ва чексиз ифтихори мужассамдир.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигини муносиб кутиб олар эканмиз, ўтган давр мобайнида юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида туманимиз қиёфаси ҳам тобора ўзгариб, ҳалқимизнинг кайфияти, бугунги ҳаётдан розилигини, эртанги кунга ишончини, барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини, эришаётган салмоқли ютуқларимизни алоҳида фаҳр билан эътироф қилишимиз ўринлидир.

Янгиланган Конституция асосида бўлиб ўтган сайловларда Элликқалъаликлар ҳам юксак уюшқоқлик кўрсатиб, ўзларининг сиёсий маданияти ва фаоллигини намоён қилдилар. Бўлиб ўтган сайлов натижалари, Ватанимиз фаровонлиги, жадал ривожланиши ва гуллаб-яшнаши учун Муҳтарам Президентимизнинг узоқни кўра биладиган раҳбарлиги остида, олиб борилаётган чуқур ўйланган ва самарали ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга, халқимиз томонидан юқори ишонч билдирилганлигининг ва тўлиқ қўллаб-қувватланишининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

Хусусан туманимизда сўнгги
7 йилликдаги ўзгаришларни сарҳисоб қиладиган бўлсак

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш:

388,0 млрд. сўмга ёки
4,5 баробарга,

Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш:

97,0 млрд. сўмга ёки
2,6 баробарга,

Хизматлар ҳажми:

333,0 млрд. сўмга ёки
4,2 баробарга,

Қурилиш ишлари ҳажми:

337,0 млрд. сўмга ёки
5,8 баробарга,

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

1141,0 млрд. сўмга ёки
3,6 баробарга ошган.

Бугунги кунда туманда 1434 та кичик бизнес субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда. 2018 йил мазкур кўрсаткич 762 тани ташкил қилган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 2 баробарга ошган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
21-апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли қарорига мувофиқ, туманда
1,8 гектар ер майдонида 20 та лотдан иборат Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилиб, у ерда жадал суръатларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳудудда 82 та ёшларга янги иш ўринлари яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
6 мартдаги ПҚ-3588-сонли қарорига мувофиқ “Думанқалъа” маҳалласида 6,0 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил қилинган бўлиб, ҳозирда ер майдонлари аукцион савдоларига чиқарилди. Бу лойиҳа бўйича
100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Туманимизда “Бўстон кластер” МЧЖ ва Сарабий овулида “Элликқалъа олтин толаси” кластери томонидан ҳар бирида
500 иш ўринли тикувчилик цехини ташкил қилиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.

Барчамизга маълумки, туманимиз узумчилик ва туризмга ихтисослашган бўлиб, бугунги кунда узумчилик соҳасида 3 минг гектар майдонда узумзорлар барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Туризм соҳасида ҳам кўзга кўринарли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Ақчакўл бўйида майдони 10 гектар бўлган умумий қиймати 10 млрд. сўмлик туризм рекрацион зонаси ташкил қилинди. Мазкур мажмуада
150 ўринли меҳмонхона,
300 ўринли ресторан, 1000 ўринли амфитеатр, 300 ўринли ўтовлар,
600 метр узунликдаги пляж, спорт майдончалари ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш объектлари ташкил қилиш орқали 120 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади ва бюджетга қўшимча 1,5 млрд. сўм даромад келтириши режалаштирилган. Жорий йилда яна 10 млрд.сўмлик ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Бу йил қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам фермер-деҳқонларимиз учун натижадорли йил бўлмоқда. Фермерларимиз пилла ҳамда ғалла етиштиришда юқори агротехника талаблари асосида ишлар олиб борилмоқда.

Жаҳон банки иштирокидаги умумий қиймати 376 млн. АҚШ долларлик “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси амалга оширилаётган бўлиб, шундан Элликқалъа тумани бўйича
152,0 млн. АҚШ долларини ташкил қилади. Ушбу лойиҳа асосида
233 км узунликдаги каналлар реконструкция қилинди, янгидан
69 км узунликдаги Бўстон каналини (туман ҳудудидан ўтувчи қисми 15 км) ва 28 км узунликдаги каналларга бетон қоплама ётқизилди, 53 та кўприкларни қайта қуриш ва 470 та янгидан гидротехник иншоотларни қуриш ишлари якунланди. Бунинг натижасида каналларнинг фойдали иш коэффициенти оширилиб,
28 минг гектардан ортиқ экин майдонларида сув таъминоти яхшиланди. Бунинг фойдасини бу йил халқимиз яққол сезди.

Азиз элдошлар!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш мақсадида Президентимиз ташаббуслари билан мутлақо янгича тизим жорий қилинди.

“Ёшлар баланси” шакллантирилиб ёшлар 3 тоифага (“яшил”, “сариқ”, “қизил”)га ажратилди. Биринчи навбатда ёрдамга муҳтож ёшларга республика ва туман даражасидаги раҳбарлар индивидуал ишлашиш учун номма-ном бириктирилди ва бу йўналишларда аниқ ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган давр мобайнида
2 208 нафар ёшларимизга ижтимоий, иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди.

Бу йил “Юксалиш” умуммиллий харакати, ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида «Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарув» ташаббуси доирасида ўтказилган Республика танловида ёшларимиз туманимизда “Экомарказ” ташкил этиш лойиҳаси билан иштироки билан Ўзбекистон Республикаси бўйича
1-ўринни қўлга киритиб 30 минг доллар пул мукофотини ютиб олдилар.

Аҳоли, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғуллантириш ишларини йўлга қўйиш, дарсдан ташқари вақтларда таълим муассасаларидаги спорт объектларидан барча ёшдаги одамларнинг фойдаланишини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу ўз навбатида туманимиз спортчиларининг жаҳон чемпионати, Халқаро турнирлар, Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида фаҳрли ўринларни эгаллашларида  муносиб шароит яратмоқда.

Спортчиларимиз 2022-2023 йиллар давомида Ўзбекистон, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида 39 та олтин, 51 та кумуш ва 59 та бронза медаллари қўлга киритдилар. Бунда шаҳримизда жойлашган 1-сонли спорт мактабимиз жамоасининг ролини алоҳида таъкидлашимиз лозим.

Ушбу спорт мактаби тарбияланувчиси спортчиларимиз Азатова Шахзода куни кеча Қирғизистон Республикасида спортнинг жанговар самбо тури бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб олтин медални қўлга киритди ва жаҳон чемпиони бўлди. Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрида спортнинг ЖИУ ЖИТСУ кураш туридан Юриева Мафтунахон фаҳрли биринчи ўринни қўлга киритиб олтин медал, Ғуламова Камола иккинчи ўринни қўлга киритиб кумуш медал соҳибаси бўлдилар, Ушбу спортчи қизларимизни барча халқимиз номидан қизғин табриклаймиз.

Шунингдек, Ибрахимбаева Севинчой, Маткаримова Асал, Исмаилова Гулчирой, каби спортчи қизларимиз жаҳон ареналарида спортнинг самбо тури бўйича юртимиз байроғини баландларга кўтариб келмоқда.

Шунингдек ёшлар ўртасида ўтказилаётган “Беш ташаббус” олимпиадасида туманимиз ёшлари муносиб иштирок қилиб Республика босқичида совринли ўринларни эгаллаб ўзлари истиқомат қиладиган маҳаллаларига жами 4 та спорт мажмуаси қурилишини ютиб олдилар. Хусусан, Гулистон овулида 2 та, Қизилқум овулида 1 та, Оқ-олтин маҳалласида 1 та спорт мажмуаларини қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилиб, бугунги кунда туманимиздаги 3-7 ёшдаги болаларнинг 74,5 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинди. Бу соҳадаги ишларни янада яхшилаш, болаларни боғчага қамраб олинишини йил якунигача 80 фоизга етказиш мақсадида бу йил туманда 3 та давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Шу билан бирга маҳаллий бюджетдан 2,5 млрд сўм маблағлари эвазига “Чўпон” маҳалласида жойлашган 28-сонли мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, Чуқурқоқ маҳалласидаги 33-сонли мактаб ўқувчилари учун 4,2 млрд маблағ ажратилиб, янгидан барпо этилган 176 ўринли мактаб биносининг фойдаланишга топширилиши халқимизга байрамона туҳфа бўлди.

Шу билан бирга Гулистон овули ҳудудида 4,2 млрд.сўм эвазига қуввати 280 ўринли мактаб қурилиш ишлари якунлаш арафасида ҳамда Қирққизобод овулида жойлашган 44-сонли умумтаълим мактаби учун қўшимча ўқув биноси қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Қадрли дўстлар!

Шу билан бирга, оғир ҳудудларга тоза ичимлик сувини етказиш ва сифатини яхшилаш бўйича алоҳида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

“Сахтиён” шаҳарча ҳудудига
2,4 млрд.сўм бўлган сув тақсимлаш иншооти (УРВ) янгидан қурилган бўлса, “Кичик Гулдурсин” маҳалласи ҳудудида 2,7 млрд.сўм бўлган 10,2 км, “Гулдурсин” овулида 4,2 км ичимлик суви тармоқлари янгидан қурилди.

Инфратузилмани яхшилаш борасидаги ишларни давом эттирган ҳолда туманимизда
6,4 млрд.сўм маблағ асосида 35 км кўчалар таъмирланди, 1,4 млрд. сўм эвазига янгидан 2 та кўприк қурилди ҳамда “Ифтихор”, “Ихлос”, “Пахтачи” ва “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
500-сонли қарорига асосан туманда (лойиҳа қиймати 2,8 млрд.сўм)
35 км кўчаларни ШПЕС тош ташлаш ишлари якунланган бўлиб, йил якунига қадар шу маблағлар ҳисобидан
50 км ички йўлларни ШПЕС тош ташлаш режалаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 52-сонли қарори асосида туманимизда жами 1870 та уй- жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда 23 та яшаш учун яроқсиз ҳолатдаги уй-жойларни янгидан қуриш бўйича хонадонлар рўйхати шакллантирилган бўлиб, лойиҳа қиймати 27,9 млрд.сўмни ташкил этади. Бугунги кунга келиб қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек мазкур қарор асосида 318 км ички йўлларга ШПЕС тош ташлаш ишлари режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Пезидентининг 2021 йил
18-сентябрдаги “Ислом Таррақиёт банки ОПЕК халқаро жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-5246-сонли қарорига асосан тумандаги
7 та (Қилчиноқ, Чўпон, Пахтачи, Сарабий, Қошқўра, Амиробод, Ихлос) овул ва маҳалларга
200 млрд.сўм эвазига 3 та мактаб янгидан, 8 та мактабга кўшимча бино ва спорт заллар қуриш, 4 та боғча янгидан, 3 та боғчани реконструкция қилиш, 81 км ички йўлларни асфальтлаш, 35,3 км пиёдалар йўлакчаси қуриш, 46 та трансформатор ва 225,1 км электр тармоқларини тортиш, 1 та сув иншоотини янгидан, 1 та сув иншоотини реконструкция қилиш ва 54 км ичимлик сув тармоғини янгидан тортиш режалаштирилиб, ҳозирги кунда лойиҳа смета ҳужжатлари ишланмоқда.

Ўтган 3 йил давомида туманда
9 та 4-5 қавватли 240 ҳонадонли турар жойлар қурилиб фойдаланишга топширилди.

Жорий йилда 5 қаватли 6 та
180 хонадонли турар жойлар қурилиш ишлари бошланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил Қорақалпоғистонга ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқларга мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 2023-йил давомида маҳаллаларга тўғридан-тўғри 500 млн.сўмдан маблағ ажратилди. Мазкур маблағлар ҳисобига 40 та маҳаллада 9,6 км асфальт йўлларини чуқурчали таъмирлаш, 26,1 км Ички йўлларга ШПЕС тош ташлаш,
6,28 км Пиёдалар йулакчаси барпо этиш, 22,5 км Ичимлик суви қувурини тортиш ва янгилаш, 10 та оқова сув тизимларини таъмирлаш ва тиклаш, 3,94 км Газ тармоғини тортиш ва таъмирлаш, 65 та Трансформатор ўрнатиш, 26 та Кўчаларга тунги ёритгичларни ўрнатиш, 45 та электр симёғоч устунларини ўрнатиш,74 та видеокузатув камераларини ўрнатиш, маҳалла кўчаларига 179 та сунъий тўсиқ (лежащий полиция) ўрнатиш, маҳалла кўчаларига 12 та светафор ўрнатиш ҳамда 25 та маҳалла биноларига қуёш панели қурдириш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳурматли элдошлар!

Халқимиз учун чинакам ғурур-ифтихор рамзи бўлган мустақиллигимизнинг 32 йиллигини нишонлашдек улкан бахтга эришиб турибмиз. Бу ўз-ўзидан қўлга киритилган эмас, жаҳон илму фанига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз учун олтин бешик бўлган Ўзбекистон, бугун ўз тараққиётининг янги босқичига, Президент Шавкат Мирзиёев асослаб берган истиқболли стратегиясига қадам қўймоқда. Бу олийжаноб меҳнатларингиз самараларидан энг аввало ўзингиз, оилангиз, эл-юртимиз баҳраманд бўлсин, хонадонларингиздан бахту саодат, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

Сизларни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами билан яна бир бор чин дилдан самимий муборакбод этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, янгидан янги ютуқлар, оилавий хотиржамлик ёр бўлсин, фарзандлар, набираларнинг бахту камолини кўриш насиб этсин.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

 

Эътиборларингиз учун рахмат!