Бугун, «Гулдурсун» овул фуқаролар йиғини худудида жойлашган «Ворис уру» фермер хўжалигида Олтиариқ тажрибаси асосида узум етиштиришга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Бугун, «Гулдурсун» овул фуқаролар йиғини худудида жойлашган «Ворис уру» фермер хўжалигида Олтиариқ тажрибаси асосида узум етиштиришга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг. жорий йилнинг 3 август кунги «2023-2026 йилларда узумчилик ва  виночилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-260 сонли қарори билан ҳудудларда 2023-2024 йилларда янги узумзорлар барпо қилиш бўйича топшириқлар берилган эди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ш. М. Ғаниев,  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф. У. Ерманов,  Элликқалъа тумани ҳокими С. С. Авезов,  Турткўл тумани ҳокими Р.  А. Шамуратов ва
барча туман ҳокимларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги туман ходимлари ва бошқа алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирок қилдилар.


Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Перейти к содержимому