Бугун туман ҳокимлииининг мажлислар залида Республика Маънавият ва маърифат маркази фаоллари ва бир гуруҳ маърифат тарғиботчиларининг Ўзбекистон халқига мурожаатининг мазмун моҳиятини кенг турда тарғиб қилиш  бўйича  Маънавият кенгаши йиғилиш бўлиб ўтди.

Кейинги ойларда мамлакатимизда бўлиб ўтган улкан сиёсий воқеалар – Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясининг умумхалқ референдуми орқали қабул қилингани ва навбатдан ташқари Президент сайловининг муваффақиятли ўтказилгани кўпмиллатли, мард ва олижаноб халқимизнинг Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш йўлида нақадар якдил, бирдам ва ҳамжиҳат эканини яна бир бор яққол намоён этди. Кейинги йилларда ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан маънавият соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Яратганга беҳисоб шукрлар бўлсинки, бугун бизнинг халқимиз ҳам ўз куч ва имкониятларига ишониб, келажакка дадил қараб, улкан бирлик ва ҳамжиҳатлик руҳи билан яшамоқда, деган ғояни ўзида мужассам қилган мурожаатнома айнан халқимизни бирлаштиришга ва келажакка ишонч билан яшашга ундайдиган мурожаатдир.

Йиғилишни тумани ҳокими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа тумани Кенгаши раиси Авезов Сейдамат Сейдалимович очиб бериб мурожаатномага алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек мурожаатномада, ота-оналар, зиёлилар, устозлар, тадбиркор ва ишбилармонлар, маҳалла фаоллари, ҳамда ёшларимизнинг тарълим-тарбиясига бағишланган даъват эканлиги таъкидланди. Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, Кенгаш котиби Матниязова Айша Атаниязовна,  Мехнат шухрат ордени соҳибаси, 18-сонли умумтаълим мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Абдуллаева Зайнабжон Худайбергеновна, ҳамда Пахтачи маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Рузметов Дилшод Норхоновичлар ўз сўзларида  мурожаатноманиннг мазмун мохиятини йиғилиш иштирокчиларига кенг тарзда тушунтириб бердилар. Шунингдек кенгашда кўрилган иккинчи масала юзасидан ҳоким ўринбосари У.Ражапбоев сўзга чиқиб, туманимизда қизил тоифадаги ёшлар билан ишлашиш тизимини самарали ташкил қилиш бўйича гапирди. Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази фаоллари ва бир гуруҳ маърифат тарғиботчиларининг Ўзбекистон халқига мурожаатини бутун кенгаш аъзолари қўллаб қувватладилар.